Бугун, 24 июнь куни жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунланади. «G» гуруҳида Англия Панама билан ўйнаса, «H» гуруҳида Япония Сенегал билан, Колумбия Польша билан ўйнайди.
Англия Бельгияни таъқиб этади
Биринчи турда Тунис устидан охирги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонган (2:1) англияликлар биринчи турни Бельгияга йирик ҳисобда мағлуб бўлган (0:3) Панамага қарши ўйнайди. Англия терма жамоаси «қизил иблислар»дан ўзиб кетиш учун иккинчи турда ҳам, учинчи турдаги ўзаро учрашувда ҳам ғалаба қозониши керак, Бельгия кеча Тунис дарвозасига 5та гол йўллаганди ва айни вақтда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.
«Барча Панамадан нимадир кутмоқда. Биз уларнинг кўп ўйинларини кузатдик, шундай экан биз улардан сюрприз кутмаяпмиз. Улар саралаш босқичида ажойиб ҳаракат қилишган ва АҚШни ортда қолдиришган. Улар биринчи турда ютқазишди ва энди бизга қарши ўйинда вазиятни ўнглашга тайёрланишмоқда. Бу ўйинда бизга осон бўлмайди. Биз ақлли ҳаракат қилсак, яхши натижага эришамиз», деган Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт.
Шанба куни Англия термаси етакчиларидан бири Деле Алли умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди. Футболчи 18 июнь куни Тунисга қарши кечган ўйинда жароҳатланганди.
Англия – Панама
24 июнь. Нижний Новгород. «Нижний Новгород» стадиони. 17.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: ГРИША (Миср). Ашик (Марокаш), Ахмед (Судан).
Гуруҳдаги вазият
Сиссе ўзига ишонмоқда
Сенегал ва Япония ўртасидаги учрашувда катта эҳтимол билан «H» гуруҳи ғолиби номига ойдинлик киритилади. Японлар бунгача ҳам икки марта, ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2010 турнирларида плей-оффда ўйнаган, африкаликлар эса фақат 2002 йили гуруҳдан чиқиб, чорак финалга қадар етиб бора олганди.
«2002 йили бизда ажойиб футболчилар авлоди бўлганди, ҳозир ҳам яхши авлод етишган. Ўйлайманки, бизда барчасини муваффақиятли ўтказиш учун барча имкониятлар бор. Жамоада иштиёқ юқори, биз бундан кейин ҳам сифатли футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Биз биринчи ўйинда ғалаба қилдик ва иккинчисидаги ғалабанинг аҳамияти қандайлигини билиб турибмиз. Бу жуда зўр мотивация», деган 2002 йилги терма жамоага сардорлик қилган Алио Сиссе.
Япония – Сенегал
24 июнь. Екатеринбург. «Екатеринбург Арена» стадиони. 20.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: РОККИ. Ди Либераторе, Тонолини (барчаси – Италия).
Ютқазган имкониятни йўқотади
Биринчи турда мағлуб бўлган икки жамоа - Польша ва Колумбия бу турда ўзаро тўқнашади. Қозондаги учрашувда мағлубиятга учрайдиган терма жамоа плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлади.
«Бу ўйинда икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди. Жамоалар тезкор футбол намойиш этиши тайин. Барча имкониятлар ишга солинади. Бир гол барчасини ҳал этиши мумкин. Жаҳон чемпионати ўйинида катта бурилиш ясаш қийин иш. Бундай ишни швейцарлар сербларга қарши ўйинда намойиш эта олишди. Аммо бошқа кўп ўйинларда биринчи бўлиб гол урган жамоа ўйинни назорат қилиб, ғалабани сақлаб қолмоқда. Бу ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга», деган колумбияликлар устози Хосе Пекерман.
Қозондаги ўйиндан олдин польшаликлар ярим ҳимоячиси Якуб Блашиковски ва жамоа сардори, ҳимоячи Камил Глик сафга қайтган, улар Колумбияга қарши ўйнаши мумкин.
«Колумбияда кўплаб юқори савиялик футболчилар жамланган, аммо биз асосий эътиборни жамоавий ўйинга қаратишмиз керак. Ғалаба учун барча ишни қиламиз. Биринчи ўйинда икки гол ҳам ўз айбимиз билан содир бўлганди. Бу хатоларни тўғрилашимиз керак», деган поляклар ярим ҳимоячиси Гжекож Криховяк.
Польша – Колумбия
24 июнь. Қозон. «Казань Арена» арена. 23.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: РАМОС. Торрентера, Эрнандес (барчаси – Мексика).
Дисквалифиция қилинганлар: йўқ – Карлос Санчес.
Гуруҳдаги вазият