Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЖЧ-2018. Саудия Арабистони сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 "А" гуруҳи вакиллари Саудия Арабистони ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Гуруҳ аутсайдерлари ўртасидаги ўйин сўнгги дақиқалардаги гол эвазига саудияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Кутилмаганда саудияликлар нисбатан сифатлироқ футбол кўрсатган бўлсаларда, ҳисобни мисрликлар очишди. 22 дақиқасида Муҳаммад Салоҳ майдон марказидан шериги узатган тўпни икки ҳимоячи орасида ўзига ўнглаб ола билди ва дарвозабон устидан ошириб қўйди. Гол муаллифи нимагадир голни нишонламади.

Уч дақиқа ўтиб, Миср юлдузи яна гол уриши мумкин эди, аммо мўлжалда бироз адашди. 33-дақиқада Трезеге Салоҳдан қулай узатма қабул қилиб олди, аммо гол ура олмади.

40-дақиқада саудияликлар ҳисобни тенглаштириш учун 99 фоизлик имкониятдан фойдалана олмадилар - Ал Муваллад пенальтини голга айлантира олмади. Эл Ҳадари тўпни қайтарди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда саудияликлар яна пенальти тепиш имкониятига эга бўлдилар. Ал Габр Ал Мувалладга қўпол ўйнади деб пенальти белгилаган ҳакам ўз қарорига ишонмай видеоткарорни кўриб, пенальти ростан ҳам борлигини кўрсатди. 11-метрликдан Ал Фараж адашмади ва ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим ҳам курашларга бой бўлди. Ҳисоб дуранг билан якунлаётган вақтда, яъни ҳакам қўшиб берган вақтнинг 4-сида саудияликлар рақиб жарима майдони ичида ўзига хос "тики-така" ўйнадилар ва бу Салим Ал Досарининг голи билан тугади.

Шу тариқа осиёликлар ЖЧ-2018да ягона ғалаба билан қайтадиган бўлдилар, Муҳаммад Салоҳнинг Мисри эса учта мағлубият билан.

ЖМ-2018

А гуруҳи

Саудия Арабистони – Миср 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 22 Салоҳ, 1:1 – 45, пенальти Ал Фараж, 2:1 – 90 Ал Досари.

Саудия Арабистони – Ал Мосайлем, Ал Брейк, Ҳавсафий, Ҳавсавий, Ал Шаҳроний, Отайф, Бахебри (Асирий, 65), Ал Мўғавий, Ал Фараж, Ал Досари, Ал Муваллад (Ал Шаҳрий, 79).

Миср – Эл Хадари, Фатхи, Габр, Хегази, Абдель-Шафи, Эл Ненни, Ҳамед, Эл Саид (Уарда, 45), Салоҳ, Трезеге (Каҳрабо, 81), Муҳсин (Суюҳий, 64).

Огоҳлантиришлар: Габр (45), Фатхи (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:16, 25.06.2018.
Ўқилди: 4285 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.