Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Минскда ўтказилган шахмат бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблари ватанимизда тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, сўнгги пайтларда ёш ўзбек шахматчилари ўз муваффақиятлари билан жаҳон ареналарида бутун дунёни лол қолдириб келишмоқда. Минскда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионатида муваффақият қозониб, шоҳсупага кўтарилган ёш ҳамюртларимиз ўзбек шахматининг қандай салоҳиятга эга эканлиги, мамлакатимизда кучли шахматчиларнинг янги авлоди камолга етаётганидан дарак бериб турибди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик ёш шахматчилар Белорусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган шахматнинг блиц ва рапид йўналишида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 9 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.

Бугун ана шу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш ақл-идрок соҳиблари пойтахтимизга етиб келишди. Шахматчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жасур Матчанов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, мамлакат шахмат федерацияси ходимлари, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз рапид йўналишида 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишганди.

«Мусобақа биз учун жуда яхши ўтди. У ерда турли мамлакат вакилларига қарши ўйнадим ва уларни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритдим. Жаҳон чемпиони бўлиб, шоҳсупага кўтарилганимдан жуда хурсандман. Шахматчилардан норвегиялик Магнус Карлсенга ҳавас қиламан, унинг мухлисиман. Келажакда дунёнинг энг ёш гроссмейстери бўлмоқчиман, ундан ташқари катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишни орзу қиламан», – деди рапид ва блиц йўналишидаги жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бегмуротов.

«Жаҳон чемпионати менга жуда ёқди. Рақибларимнинг барчасини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони бўла олдим. Минск жуда чиройли шаҳар экан. Беллашувларда кучли рақиблар кўп бўлди, аммо биз улардан кучли эканлигимизни намойиш этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Энди Испанияда ташкил қилинадиган анъанавий шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қатнашамиз, у ердан ҳам чемпион бўлиб қайтмоқчимиз», – деди жаҳон биринчилиги ғолиби Афрўза Ҳамдамова.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон шахмат федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби, чемпион спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини яна бир маротаба табриклаб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:25, 27.06.2018.
Ўқилди: 3215 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.