Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

РОЗК мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун футбол бўйича мастер класслар ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Юртимиздаги мактабгача таълим муассаса тарбияланувчиларини ёзги таътил давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга бўлган қизиқишларини уйғотиш, оммавий спорт турларига жалб қилиш, Ватанга меҳр-садоқат туйғуларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи талаблари асосида тарбиялаш Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати ва Чилонзор тумани мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида мақсадида “Ёшларимиз – келажагимиз” давлат дастури доирасида “Спортга илк қадам” лойиҳасининг навбатдаги ташрифи ташкил этилди.

Чилонзор туманида жойлашган 204 ҳамда 561-мактабгача таълим муассасасининг жажжи тарбияланувчилари Республика олимпия захиралари коллежида бўлиб, бу ерда улар учун футбол спорт тури бўйича малакали мутахассислар томонидан мастер класслар ташкил қилинди.

Кейин эса шу ернинг ўзида болажонлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақада 561-мактабгача таълим муассасасининг болажонлари 2:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди. Ғолибларга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Республика олимпия захиралари коллежи томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:39, 27.06.2018.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.