Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЖЧ-2018. Хайр, Германия, хайр, чемпион!

Баҳо:
+ | -

Россиядаги жаҳон чемпионатининг дастлабки сенсацияси юз берди. Амалдаги жаҳон чемпиони, ўтган йили бўлиб ўтган Конфедерациялар кубоги ғолиби — Германия терма жамоаси мусобақани гуруҳ босқичиданоқ тарк этди!

Ўзи немислар илк ўйинда Мексикага ютқазиб қўйиб, 2-турда энг сўнгги сонияларда Швеция дарвозасини ишғол қилиб, плей-оффга чиқиш яхши имконият ҳосил қилганди. Германия бугун Жанубий Кореяни мағлуб этса бўлди эди. Боз устига, Швеция Мексикани мағлуб этиб, Лёв жамоасига ёрдам бериб юборди.

Германия терма жамоаси кореяликларнинг тартибли ўйини олдида ожиз қолишди. Ҳа, немислар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишди, кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. Аммо осиёликлар қарши ҳужумда яратган хавфли вазиятлар бўйича номдор рақибдан қолишмади.

Ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларигача футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади. Баъзи вазиятларда кореялик посбон ишончли ҳаракат қилди. Сўнгги дақиқада бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Ким Йонг Гвон ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу вазиятдан лайнсмен байроқчани кўтаргани боис, дастлаб рефери голни бекор қилди. Бироқ видеотакрорнинг ёрдамида кореялик футболчига узатмани Тони Кроос бергани аниқ бўлди ва гол инобатга олинди.

Қўшиб берилган дақиқаларда Мануэль Нойер дарвозани ташлаб ҳужумга ўтиб кетди ва бунинг учун жазоланди. Сон Хеунг Мин бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га етказиб қўйди.

Натижада, Германия терма жамоаси нафақат плей-оффга чиқа олмади, балки ўз гуруҳида 4-ўринга тушиб кетди. Бу гуруҳдан Швеция ва Мексика терма жамоалари нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

ЖЧ-2018. "F" гуруҳи, 3-тур
Жанубий Корея – Германия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 90 Ким Йонг Гвон, 2:0 – 90 Сон Хеунг Мин.
Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Йонг Гвон, Юн Йонг Сон, Хон Чхоль, Чжан Хен Су, Ку Чжа Чхоль (Хван Хи Чхан, 56; Ко Е Хан, 79), Чжон У Ен, Мун Сон Мин (Чжу Се Чжон, 69), Ли Чжэ Сон, Ли Ен, Сон Хеунг Мин.
Германия – Нойер, Хуммельс, Зюле, Киммих, Хектор (Брандт, 78), Хедира (Гомес, 58), Кроос, Ўзил, Горетцка (Мюллер, 63), Ройс, Вернер.
Огоҳлантиришлар: Чжон У Йонг (9), Ли Чжэ Сон (23), Мун Сон Мин (48), Сон Хеунг Мин (65).

Мексика – Швеция 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 50 Аугустинссон, 0:2 – 62, пенальти Гранквист, 0:3 – 74, автогол Альварес.
Мексика – Очоа, Альварес, Сальседо, Морено, Гальярдо (Фабиан, 65), Эррера, Гуардадо (Корона, 75), Лайюн (Перальта, 89), Вела, Лосано, Эрнандес.
Швеция – Ольсен, Люстиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Ларссон (Свенссон, 57), Экдаль (Хильемарк, 80), Форсберг, Берг (Телин, 68), Тойвонен.
Огоҳлантиришлар: Гальярдо (1), Ларссон (26), Морено (61), Лайюн (85), Люстиг (88).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубият Т - Н Очко
1 Швеция 3 2 0 1 5-2 6
2 Мексика 3 2 0 1 3-4 6
3 Жанубий Корея 3 1 0 2 3-3 3
4 Германия 3 1 0 2 2-4 3

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:01, 27.06.2018.
Ўқилди: 9357 марта.
Фикрлар: 71 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.