Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЖЧ-2018. Нимчорак финалда кимнинг имконияти қандай?

Баҳо:
+ | -3

Жаҳон чемпионатида плей-офф ўйинлари олдидан жамоаларниниг кейинги босқичга чиқиш икониятларини фоизларда белгилашга уриниб кўрамиз!

ФРАНЦИЯ – АРГЕНТИНА 50%-50%
Кўпчилик бу ўйинда Франциянинг имкониятларии юқорироқ деб ўйламоқда. Агар Аргентина ўз ўйинини кўрсата олса, жамоавий ўйиндан кўра индивудиал ўйинни хуш кўрадиган французлар қийин аҳволда қолишади. плей-офф босқичи гуруҳ ўйинларидан батамом фарқ қилади. Бу ўйинларда жамоаларниниг ҳақиқий кучини билиб олишимиз мумкин.

УРУГВАЙ – ПОРТУГАЛИЯ 45%-55%
СуареС-Роналду қарама -қаршилигини кутаётган мухлислар, тахминимизча, плей-офф ўйинларининг энг муросасиз шаклини кўришса ажабмас. Чунки иккала жамоа ҳам ҳозирда ҳужумкор ўйин намоиш этишмоқда. Улардан шедевр ўйинни кутиб қоламиз

БРАЗИЛИЯ – МЕКСИКА 70%-30%
Пентакампеонлар Мексика билан ўйнашни билишади. Лекин бундай юқори коэффициентнинг сабаби бу эмас. Асосий сабаби жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпти. Титенинг Бразилиясини енгиш учун Мексикада имконият озроқ, аммо уриниб кўрса бўлади.

БЕЛЬГИЯ – ЯПОНИЯ 80%-20%
Японлар Польша билан ўйинда ўзларининг бўшроқ томонини кўрсатиб қўйишди. Уларни бу ерга чиқишга Колумбия қарашиб юборганини ҳам алоҳида айтиб ўтиш керак. Ҳозирда Бельгия мундиалдаги исталган жамоа билан ўйнай олиш салоҳиятига эга эканлигини ҳисобга олсак, қитъадошларимизга осон бўлмайди.

ИСПАНИЯ – РОССИЯ 52%-48%
Кўпчилик Испаниянинг имкониятларини юқори қЎйиши мумкин. Лекин Испаниянинг Эрон термаси билан бўлган ўйинини кўрган мухлислар бўлса, бу фоизларни дарров тушунишади. Тўғри, Россия хам гуруҳнинг 3-турда ажойиб ўйин кўрсатмади. Лекин бу учрашувда улар мезбон эканлиги жуда катта устунлик беради.

ШВЕЦИЯ – ШВЕЙЦАРИЯ 50%-50%
Номдош жамоаларнинг имкониятлари ҳам тенг. Улардан ҳар нарса кутса бўлади. Супер юлдузларсиз ҳам жамоавий ўйин билан улардан бири 1-8 финал босқичига чиқиши мумкин.

ХОРВАТИЯ – ДАНИЯ 60%-40%
Кўҳна қитъанинг икки жамоаси плей-офф йўлланмаси учун майдонга чиқишади. Йўлидан чиққан ҳеч кимни аямаётган хорватлар бу сафар ҳам чиройли ўйин намоиш этишса, мақсадларига етишишлари мумкин. Дания эса Каспер Шмейхелнинг ишончли ўйини ва қарши хужумларга умид боғласа керак.

КОЛУМБИЯ – АНГЛИЯ 45%-55%
Бу учрашувни ҳатто ўзим ҳам катта қизиқиш билан кутяпман. Чунки у тахминларга кўра, плей-оффниниг энг томошабоп ўйини бўлса ажаб эмас. Инглизлар агар шу тўсиқдан ўта олишса, ярим финал учун нисбатан осонроқ жамоалардан бири билан ўйнаш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу эса ярим финал имкониятини янада оширади

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:48, 30.06.2018.
Ўқилди: 7724 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.