"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Tuttosport.
Манбага кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш туринликлар билан муносабатни яхшилаганидан сўнг Роналдунинг итальян кулбига ўтиши мумкин бўлиб қолди. Мендеш "Ювентус" билан 11 йил "тескари" бўлди. У шу ҳафтада Жоао Канселунининг "Валенсия"дан "Юве" сафига ўтишини ташкиллаштирди.
"Ювентус"нинг асосий трансфер нишони "Лацио" яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич бўлиб турибди, римликлар унинг учун 120 млн евро талаб қилмоқдалар. Туриниклар серб футболчисининг трансферидан воз кечиб, бу пулга Роналдуни сотиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафида "Реал" Роналдунинг товон пулини 1 млрд евродан 120 млн еврога пасайтиргани хабар қилинган эди.
Аввалроқ, Роналду раҳбарият билан тушумовчиликлар туфайли мадридликлар сафини тарк этишга қатъий қарор қилгани хабар қилинган эди.