Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Нима учун Эрматов гуруҳининг ЖЧ-2018даги фаолияти эрта якунланди?

Баҳо:
+ | -1

ФИФА жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларини бошқариб борувчи 17та ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Афсуски, улар орасида Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамларимиз йўқ. Бунинг сабабини таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги канали орқали маълум қилди.

"Ҳозир ҳаммани бир савол қийнамоқда. Нима учун ФИФА Равшан Эрматовни қолган ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига қўшмади?

Маълум бўлишича, Равшаннинг ёрдамчиларидан бири Абдуҳамидулло Расуловда жароҳат мавжуд бўлиб, у мазкур жароҳат билан Россияга йўл олган. Иккинчи ўйиндан кейин ушбу жароҳат ўз таъсирини кўрсата бошлаган. Ўша кундан бери Абдуҳамидулло ҳаттоки машғулотларда иштирок этмаяпти. ФИФА Ҳакамлар қўмитаси лайнсменнинг тузалишини кутган. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, у соғайишга улгурмади.

Айнан ёрдамчисининг жароҳати туфайли Эрматов учун ЖЧ-2018 бироз эрта якунланди. Шунга қарамай, Равшан ва унинг ёрдамчилари мусобақа охирига қадар Москвада қолишади. Бу эса ФИФАнинг ҳакамларимизга нисбатан юксак ишончидан далолат беради", — дея маълумот берди Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларининг финал босқичида жами 11та ўйинни бошқариб, бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. 41 ёшли ўзбекистонлик ҳакам Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022да ҳам иштирок этишни кўзламоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:52, 05.07.2018.
Ўқилди: 21335 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6582]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4554]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3085]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2913]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2856]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2119]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1879]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1813]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1777]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик