Бельгия ва “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жаҳон чемпионатидан сўнг келажаги ҳақида бир қарорга келишини айтди.
“Ҳозир келажагим ҳақида ўйламаяпман. Бу бизнинг авлодимиз учун муҳим мусобақа. Шунинг учун, бор эътиборимни шу мусобақага қаратганман.
Жаҳон чемпионатидан сўнг, чамаси 8-9 кун ўтгандан кейин келажагим ҳақида бир қарорга келаман”, – дейди Куртуа.