Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очган чемпионлар пойтахтимизда тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -1

Хабар бериб ўтганимиздек, 2-8 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ёш полвонларимиз мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд эта олишди. Яъни, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бирданига учта олтин медаль қўлга кирита олмаганди. Якунланган мусобақада эса йигитларимиз миллатимиз спорти тарихида янги саҳифа очишди десак муболаға бўлмайди.

Бугун тонг саҳарда мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш полвонларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, мухлислар, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича Жамшид Маруфов олтин, Шаҳбоз Комилов эса бронза медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчиларимиздан эса Аброр Атабаев ва Лазизхон Ўзбеков олтин, Амир Султонов бронза медалига эга чиқишди.

«Олтин медаль соҳибига айланганимдан кейинги ҳисларимни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Ҳаяжон жуда кучли бўлди. Авваламбор, устоз ва мураббийларимга раҳмат айтмоқчиман. Жаҳон чемпионати катта таассурот қолдирди. Мусобақа ажойиб ўтди. Айниқса, Ўзбекистон мадҳияси янграган пайт ўзимни жуда бошқача ҳис қилдим.

Энг қийин жанг? Ярим финалда италиялик рақибимга қарши баҳс мен учун қийин кечди. Финалда амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган япониялик полвонга қарши курашдим, бу баҳс ҳам анчагина мураккаб тарзда ўтди. Аммо мен чемпионлик шоҳсупаси учун йўл қийин бўлишини олдиндан билардим ва бунга руҳан тайёр эдим.

Мусобақа олдидан барчамиз муваффақиятли иштирок этишимизга ишонгандик. Эришилган ушбу натижалар билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Келажакда Олимпиада чемпиони бўлмоқчиман», – деди роппа роса 20 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг олтин медалини тақдим этган Жамшид Маруфов.

Қаҳрамон спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортидан ота-оналари ва яқинлари қуршовида усти очиқ сайёхлик автобусига чиқиб, пойтахтимиз кўчалари бўйлаб ўзига ҳос чемпионлар парадидан ўтишди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, чемпион спортчиларимиз ва уларни тарбиялаган устозларини ушбу тарихий ғалаба билан муборакбод этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:31, 10.07.2018.
Ўқилди: 4652 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.