Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Кумушхон Файзуллаева – Ўзбекистон тарихида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчи!

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бир неча дақиқа олдин қизлар ўртасида -63кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева бир йўла учта медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94 кг. тош кўтарди ва бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 120 кг. оғирликни ўзига бўйсундира олган Кумушхон олтин медаль соҳибасига айланди. Умумий ҳисобда 214 кг. натижа кўрсата олган Кумушхон Файзуллаева иккикураш якунларига кўра ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал мусобақада йигитлар ўртасида -62 кг. вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев ҳар уччала йўналишда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий натижа) олтин медалга сазовор бўлиб, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришганди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, чемпион спортчиларимиз ва уларни тарбиялаган мураббийларини муборакбод этади.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:06, 10.07.2018.
Ўқилди: 5302 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик