Кириш Регистрация

Яқинда Нью-Деҳлида Осиё ўйинлари машъаласи аланга олади!

Баҳо:
+ | -

Маълумки, 2018 йилги Осиё ўйинлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади. 18 августдан 2 сентябрга қадар Осиёнинг 45 мамлакати спортчиларини Индонезияда жам бўлишади. 10 500 нафар спортчи 40 та спорт тури бўйича куч синашишади. Ташкилотчилар дастурни тайёрлаб бўлишган. Режалаштирилган 465та тадбирнинг дастлабкисига бугун старт берилади.

11 июль куни Осиё ўйинлари «ўз уйига» – Нью-Деҳлига қайтади. Айнан шу ерда 1951 йили Осиё Олимпия Кенгашининг асосий спорт мусобақаси ташкил этилганди. Шу якшанбада Осиё ўйинлари машъаласи Нью-Деҳлидаги «майор Дхьян Чанда» номли Миллий стадионда аланга олади.

Машъалани ёқиш маросимидан сўнг у 18 000 километрлик анъанавий эстафета бошланадиган Индонезияга йўл олади. Машъала асосий манзили – Жакартадаги «Gelora Bung Karno» стадионига етиб бориш учун 50 та шаҳар ва 18 та провинциядан ўтади. Бу ерда 18 август куни тантанали равишда Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:57, 11.07.2018.
Ўқилди: 2791 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик