Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесовга Бундеслига клубларидан бири қизиқмоқда.
Айтиш мумкинки, бу топ-клублардан эмас.
Черчесов дарвозабон сифатида "Динамо" (Дрезден) ва австриянинг "Тироль" клубларида ўйнаган ва немис тилини яхши билади.
Черчесов қўл остида Россия терма жамоаси ЖЧ-2018да муваффаққиятли иштирок этди ва мусобақа чорак финалигача борди.