Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Оғир атлетика. Долера Давронова жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга учинчи олтин медални тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурган.

Бундан бир неча дақиқа олдин қизлар ўртасида -90кг вазн тоифасида беллашувлар ниҳоясига етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Долера Давронова ҳимоя қилди. Қувонарлиси ҳамюртимиз беллашувлар якунига кўра жаҳон чемпионлиги унвонига сазовор бўлди.

Аввалига у даст кўтариш баҳсларида 97кг. тошни ўзига бўйсундира олди ва бешинчи натижани қайд этди. Силтаб кўтаришда эса у 128кг. тош кўтарди. Бу орқали у силтаб кўтариш ҳамда иккикураш якунига кўра (225кг) олтин медални қўлга киритди.

Бу борада кумуш медални америкалик спортчи Роза Риотто (224кг.) қўлга киритган бўлса, кучли учликка австриялик Сара Фишер (224 кг.) якун ясади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Адҳамжон Эргашев ва Кумушхон Файзуллаевалар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритгандилар.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчимиз ва унинг мураббийларини табриклайди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:17, 13.07.2018.
Ўқилди: 2708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.