"Барселона" яримҳимоячиси Андре Гомеш клубдан кетишга яқин турибди, дея хабар беради sport.es.
Каталонияликлар португалиялик футболчининг ёзги мавсумолди сайёҳатига олиб кетмайдилар. Футболчи Испанияда қолади ва ўзига янги жамоа излайди.
"Барселона" Гомешни 18 млн еврога сотмоқчилар.