Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, 18-24 июль кунлари Жанубий Кореяда таэквондо WTF бўйича "Korea Open" рейтинг мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 30 нафар спортчи иштирок этади.

Бугун мусобақа олдидан бир қанча расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чжонвон билан учрашиб, бир қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар ўтказди. Унда томонлар жумладан, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларига ўзбекистонлик таэквондочиларнинг кўраётган тайёргарлиги ва яна бир қатор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси вакиллари Чо Чжонвонни 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Элчи кубоги» мусобақасига таклиф этишди.

Учрашув якунида доктор Чо Чжонвонга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси номидан эсдалик совғаси тақдим этилди. Ўз навбатида, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари ушбу эътибордан хурсанд бўлди.

Эртага старт оладиган турнирда биринчи ўринни қўлга киритган спортчи 20 рейтинг очкосига эга бўлади. Иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган спортчилар эса мос равишда 12 ва 8 очкони ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:18, 17.07.2018.
Ўқилди: 2431 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.