"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Кристиан Пануччининг фикрича, мадридликлар сафида "Ювентус"га йўл олган Криштиано Роналду бу ишидан афсусланиши мумкин.
"Мени "Реал"дан кетишга кўндирган эдилар. Мен Мадридни тарк этдим ва бу фаолиятимдаги энг катта аҳмоқлик бўлган эди. Ҳозир бундан афсусдаман.
Криштиану ғалаба қозонади, чунки у ўта яхши футболчи. Бу Криштиану учун нормал ақлсизлик, у дунёда энг яхшиси. Чемпион бўлиш унинг қонида бор.
Роналдунинг трансфери – жуда ақлли юриш, бу бошқа ажойиб ўйинчиларни Италияга чорлаши мумкин.
"Реал"ни қийин мавсум кутиб турибди. Зидан кетди, Роналду кетди. Уларнинг ўрнини ҳеч ким босолмайди, айниқса, қаторасига ЕЧЛдаги ғалабалардан сўнг", - дейди Пануччи.