Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Бишкекдаги Халқаро мусобақада 2-тур ўйинини Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши ўтказди. Учрашув 3:0 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди.
Ўйинда терма жамоамиз аъзоси Марина Косникова дубль қайд этган бўлса, Тожикистон терма жамоаси аъзоси Г.Мирзоева ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Аёллар футболи бўйича Халқаро мусобақа.
Ўзбекистон U-16 – Тожикистон U-16 – 3:0
Голлар: М.Косникова (Дубль), Г.Мирзоева (АГ).