Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Пляж футболи: «Когон» ва «Насаф» финалда

Баҳо:
+ | -

Қашқадарёлик ҳар бир мухлис, ҳатто катта-кичик ташкилот раҳбарлари спортни, айниқса, футболни чиндан севишади. Бу ердаги ҳар ҳудудда барпо этилган спорт мажмуаларда, ўйингоҳ ва майдонларда кунда, кун ора турли даражадаги мусобақаларга, баҳсларга гувоҳ бўласиз. Республика миқёсидаги спорт ва футбол тадбирларини вақтида, бекаму-кўст бажариш уёқда турсин ўзлари ҳам тинимсиз ташаббуслар билан банд бўлишади.

Айтайлик бугун. Битта футболнинг ўзида Қарши шаҳрида учта турли савиядаги мусобақалар ўтказилмоқда. “Насаф” футбол академияси сунъий майдонида ўсмирлар ўртасида”Воҳа Кубоги” Республика турнири, “Геолог” спорт мажмуасида пляж футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги, шу мажмуанинг бош майдонида эса вилоят миллий хавфсизлик хизматининг футбол бўйича ички мусобақаси давом этяпти. Вилоятнинг шаҳар ва туманларида бошқа спорт турларибўйича яна қанча спорт тадбирлари...

Юқорида тилга олганимиздек, тўрт кундирки Қарши шаҳрининг “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудида барпо этилган республикада ягона пляж майдонида Ўзбекистон Кубоги ўйинлари давом эттирилмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи жуфтликда Pepsi Суперлигадаги “Насаф” футбол клубига қарашли футбол академияси мураббийларидан иборат “Насаф” жамоаси самарқандликларга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳам, қўшимча белгиланган бўлимда ҳам кучлар тенг келди – 2:2. Пенальтидан тепишда эса самарқандликлар биринчи уринишдаёқ хатога йўл қўйишди.   Шуни таъкидлаш жоизки, Самарқанддан биргина пляж жамоаси эмас, балки 13-14 ёшли болалар гуруҳи ҳам келган, Қаршининг шу ёшдаги қатор клублари билан ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштиришди. Пляж мусобақасида эса “Самарқанд”ни қўллаб-қувватловчилар мезбонлардан-да кўпчилик бўлишди. “Насаф”ни  эса мухлисларидан ташқари клуб бош менежери Сергей Кучеренко ҳар ўйинда жамоа билан бирга бўлди.

Ярим финланинг иккинчи жуфтлиги ҳам шиддати ва кескинлиги олдингисидан кам бўлмади. Вилоят миллий хавфсизлик хизмати ходимларидан иборат тузилган “Адолат” жамоасининг кўпчилигини  яқин ўтмишда турли футбол жамоаларида ўйнаган ҳаваскор футболчилар бўлгани учун ҳам рақибига жиддий қаршилик кўрсатди. Рақиб ҳам анойилардан эмас, айнан пляж футболи бўйича аввалги еттита мавсумнинг барида иштирок этган, икки марта чемпион ва шунча маротаба Кубок соҳиби бўлган, айни  пайтда эса футзал бўйича Суперлигада қатнашаётган  “Когон” жамоаси эди. Мезбонлар учинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган, ўзларини деярли финалда дея ҳис қила бошлаган сонияларда когонликлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва бўлим якунланиши арафасида ҳисобни тенглаштиришди. Қўшиб берилган уч дақиқа ичида эса яна иккита тўп киритишиб, финалга йўлланма олувчи ғалабани қўлга киритишди...

 

Чорак финал. 19 июль.

“Бинокор” – “Насаф” – 1:5

“Локомотив” – “Адолат” – 0:7

“Самарқанд” – "Қарши” – 1:1. П.б. 2:1

"Нишон" -"Когон" - 0:3

Ярим финал. 20 июль.

"Насаф"  "Самарқанд"- 2:2. П.б. 3:2

“Адолат”  - “Когон” – 3:3. Қ.в. 3:5.

Финал. 21 июль.

“Насаф” – “Когон”.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:27, 20.07.2018.
Ўқилди: 2048 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.