"Челси" яримҳимоячиси Н'Голо Канте "ПСЖ" билан шахсий шартнома бандларини келишиб олди, дея хабар беради Le Parisien.
Манбага кўра, франциялик футболчи чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоада ўйнашни истамоқда. БУ нарса унинг клубини ўзгартиришига асосий сабаб бўлган. Аммо ҳозирча, парижликларнинг молиявий фэйр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммоси туфайли ушбу трансфер амалга ошмайди.
"ПСЖ" Кантени сотиб олиши учун Гжегож Криховяк, Гонсало Гедеш, Хесе Родригес, Анхель Ди Мария ва Альфонса Ареолани сотиши керак