Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувларида жароҳат билан ўйнади.
ПСЖ футболчиси Бельгияга қарши ўйин олдидан белини жароҳатлаб олди. Мбаппе эрталаб душ қабул қилиш мақсадида, эҳтиётсизлик қилиб йиқилиб тушган ва умуртқа поғонасининг учта жойидан жароҳатланган.
Францияшифокорларининг сайи ҳаракатлари туфайли Мбаппе ярим финал ва финалда ўйнади. “Шифокорлар штаби барчасини тўғри қилди”, – дейди Дидье Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе бельгияликларга қарши яхши натижа кўрсатолмаганди лекин, финалда ҳал қилувчи гол муалиффига айланди.