Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

ЖЧ-2018нинг кутилмаган қаҳрамонлари (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018да Россия термаси қаторида бошқа жамоалардаги футболчилар ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатишди.

Soccer.ru қизиқарли ўйинларни туҳфа этган мундиалнинг кутилмаган кашфиётлари билан таништиради. 1958 йили Швецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш форвард Пеленинг ҳаракатлари кўпчиликда ёрқин таассурот қолдирганди.

Бугун бундай футболчилар кам, аммо ЖЧ янги номларни туҳфа этаётгани айни ҳақиқат. Қуйидаги ўзига хос рамзий термадан жой олган ўйинчиларни умумий характеристика бирлаштиради:

2018 йилги мундиалда ҳар бири қаҳрамонлик кўрсатди, ваҳоланки, уларнинг порлашини олдиндан тахмин қилиш қийин эди.

ДАРВОЗАБОНЛАР

ЧО ХЁН У (Жанубий Корея)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 4та «сэйв». Бундан яхшироқ натижани эски танишларимиз Очоа ва Шмейхель қайд этишган.

Муқобил вариант: Робин Ульсен (Швеция), Фрэнсис Узохо (Нигерия).

ҲИМОЯЧИЛАР

БЕНЖАМЕН ПАВАР (Франция)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 2,5 марта тўпни олиб қўйган. Машҳур Кантедан ҳам юқорироқ натижа қайд этган.

Муқобил вариант: Марио Фернандес (Россия).

 

ГАРРИ МАГУАЙР (Англия)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 7,6та ҳаводаги курашда ғолиб чиққан. Турнирдаги энг яхши натижалардан бири.

Муқобил вариант: Илья Кутепов (Россия).

 

МАНУЭЛЬ АКАНЖИ (Швейцария)

Кўрсаткичи: бир ўйинда 89 фоиз аниқ узатма, 2,5 марта тўпни олиб қўйиш. Техникаси юқори бақувват футболчи.

Муқобил вариант: Муртазо Пуралиганжи (Эрон).

 

ЛЮДВИГ АУГУСТИНССОН (Швеция)

Кўрсаткичи: 1та гол уриб, 4та хавфли вазият яратди. Швед ҳужумда ўзини кўрсата олди.

Муқобил вариант: Диего Лаксальт (Уругвай).

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

АНТЕ РЕБИЧ (Хорватия)

Кўрсаткичи: бир ўйинда ўртача 2,3 марта алдаб ўтиб, 2,3та зарба йўллаган. Чапдаст, бор эътибори рақиб дарвозаси томон қаратилган.

Муқобил вариант: Виктор Классон (Швеция).

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:48, 22.07.2018.
Ўқилди: 9772 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5568]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4899]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3223]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [2763]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2304]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2123]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1989]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1899]

Угартенинг оғир жароҳати «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер режаларини барбод қилиши мумкин [1679]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026даги энг паст xG кўрсаткичига эга гол муаллифи бўлди (видео) [1641]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик