"Бордо" яримҳимоячиси Малком фаолиятини "Рома"да эмас, "Барселона"да давом эттиради.
"Рома" кеча "Бордо" биан бразилиялик 21 ёшли футболчининг трансферини келишиб олганини эълон қилган эди. Италияликлар 32 млн евро ва яна 4 млн еврони бонус сифатида беришлари керак эди.
Аммо кейинроқ Малком учун курашга "Барселона" қўшилди, чунки "Челси" Виллиан учун 70 млн евро сўараган эди.
"Бордо" ва футболчининг агентлари "Рома" билан келишиб олганларига қарамай, уни 41 млн евро таклиф қилган "Барселона"га бериб юбордилар. Футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланади.
Малком "Рома" билан шартнома имзолаш учун Римга отланаётган эди, аммо энди футболчининг фикри аҳамиятли эмас. "Рома" сўнгги паллада каталонияликлардан кўра кўпроқ пул таклиф этмоқчи эдилар, аммр Малкомнинг Испанияга ўтиши ҳал бўлган эди.