Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Суперлига клублари раҳбарлари “Аякс” академияси фаолияти билан яқиндан танишишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун талабларни кучайтираётганидан хабарингиз бор. Келаси йилдан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир клуби ўз академияси фаолиятини йўлга қўйиши шарт.

Куни кеча Португалиянинг “Порту” футбол клуби академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганди. Эндиликда Ўзбекистон клублари дунёга машҳур Голландиянинг “Аякс” клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Сўғдиёна”, “Қўқон-1912”, “Металлург”, “Пахтакор” ҳамда “Қизилқум” клублари техник директорлари айни пайтда Амстердамда бўлиб, “Аякс” клуби академиясининг иш фаолияти, селекция жараёнлари билан яқиндан танишишмоқда. Кеча “Аякс” академияси фаолиятига масъул Марк ван дер Слот ҳамда скаутинг тизими раҳбари Казимир Вестерфелд ёш футболчининг 8 ёшдан 17 ёшга қадар қандай тарбияланиши хусусида кичик семинар ўтказишди. Семинар мобайнида “Аякс” академиясига қабул қилинган ёш истеъдоднинг катта жамоа таркибига бориб қўшилгунига қадар қандай босқичларда тарбияланиши борасида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, “Аякс”нинг U-23 жамоаси машғулот жараёни биргаликда кузатилди.

Бугун ташрифнинг иккинчи куни доирасида ўзбек клублари вакилларига “Аякс” академияси тизимида ёш футболчиларни тарбиялашда қўлланиладиган ўзига хос жиҳатлар ҳақида маълумот берилди. Анчагина дўстона руҳда ўтган семинар жараёнида ҳар икки томон вакиллари бир-бирига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва иккала мамлакат футболи хусусида атрофлича маълумотга эга бўлишди.

Ўзбекистонлик мутахассислар жаҳон футболига ажойиб иқтидорлар етиштириб берган “Аякс” академияси ҳодимлари тажрибасидан юртимиз футболи эрталарини тарбиялашда албатта фойдаланишларини таъкидлашди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:55, 24.07.2018.
Ўқилди: 2012 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.