“Барселона” клуби “Бордо” ярим ҳимоячиси Малком билан беш йиллик шартнома имзолади.
Испания жамоаси трансфер учун 41 миллион евро тўлади. Яна бир миллион евро мукофот пули сифатида ўтказиб берилиши мумкин.
21 ёшли футболчи “Рома” билан шартнома имзолаши керак эди. Аммо, “Барселона” трансфер ишида “Рома”ни енгиб, Малкомни ўзиники қилди.