"Брайтон" клуби "АЗ Алкмар"дан Алиризо Жаҳонбахшни сотиб олди, дея хабар беради, англия клуби расмий сайти.
24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи англияликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Жаҳонбахш ўтган мавсумда Голландия чемпионатининг энг яхши тўпупрари бўлган - 33 ўйинда 21 та гол, шунингдек, 12 та голга тўп оширган.
"Брайтон" клубининг маълум қилишича, эронлик футболчининг трансфери клуб учун рекорд суммага тушган.