Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

Баҳо:
+ | -

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.


Суперлига

“Қўқон-1912” – АГМК учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган АГМК жамоаси дарвозабони Павел Матяш 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” дарвозабони Евгений Черемисин 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.


Ёшлар Лигаси

“Насаф” – “Навбаҳор” учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” футболчиси Музаффар Абдуллаев 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувида рақиб футболчиси шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” жамоаси аъзоси Суҳроб Ярашев 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувида рақиб футболчиси шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” ўйинчиси Достон Ибрагимов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувида ҳакамлар ҳаракатларига бир неча бор аралашишга уринган “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Станислав Кудряшов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, унга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.


“Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида ёрдамчи ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” футболчиси Элдор Адҳамов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:03, 26.07.2018.
Ўқилди: 2102 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик