“Челси”“Байер” ярим ҳимоячиси Леон Бэйли хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Ямайкалик футболчи “Байер”дан кетишини тасдиқлади.“Кўклар” Бэйлини Виллиан ўрнига номзод деб ҳисоблашмоқда. Бироқ, ямайкалик футболчини “Арсенал” ҳам ўз сафида кўрмоқчи.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди. Бэйлининг товон пули 40 млн фунт деб баҳоланди.