25 июлдан Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси 26 июль куни пойтахтдаги дастлабки назорат баҳсини Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу баҳсда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сингари, “Шўртан” мураббийи Ёрқин Назаров ҳам бир қатор футболчиларни майдонга туширди.
Ўйиндаги ҳисобни давралар оралиғида “Динамо”га қайтган Аваз Агалиев очди. 41-дақиқада чап қанот ҳимоячиси чамаси 18 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасидан аниқ фойдаланди, 1:0.
Иккинчи бўлимда захирадан тушган футболчилар “Динамо” ўйинини янада кучайтириб, жамоа ҳужумкорликни оширди. Натижада Санжар Баратовнинг киритган голлари “Динамо”нинг ғалабасини таъминлади. Учта голга жавобан “Шўртан” жамоаси икки марта жавоб бера олди, 3:2.
Ўртоқлик учрашуви.
Тошкент. 26 июль (пайшанба)
“ДИНАМО” – “ШЎРТАН” – 3:2 (1:0)
Голлар: Аваз Агалиев 41, Санжар Баротов 71, 83.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Виктор Григорьев, Акмал Холмуродов, Комил Шарофутдинов, Аваз Агалиев, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Аббосбек Жумақулов, Дилмурод Каримов, Далёр Алмосжонов, Павел Пуришкин.
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Шоҳруҳ Раимов, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Дамир Темиров, Жасур Ашуров, Отабек Нарзуллаев, Санжар Баратов.