Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Кўпчилик футбол мухлислари мазкур мусобақада футбол бўйича терма жамоамиз иштирокини сабрсизлик билан кутишяпти.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига жиддий тайёргарлик олиб боряпти. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоамиз аъзолари учун барча шароитлар, ўқув машғулот йиғинлари ташкил қилиб берилмоқда.
Шу йилнинг 3-9 август кунлари Осиё ўйинлари олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ана шу йиғиндан кейин мураббийлар штаби Осиё ўйинларига борадиган якуний таркиб борасида бир тўхтамга келади. Ўша пайтда жисмоний ва функционал жиҳатдан ҳар томонлама тайёр бўлган футболчилар Осиё ўйинларининг якуний рўйхатига киритилади.
Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон ОТЖнинг якуний таркиби Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий сайти орқали алоҳида эълон қилинади.
«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [5547]
Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [4558]
«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [3403]
Жорже Мендеш Барселонага келди [3127]
“Реал” Родри ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2870]
Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [2843]
«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2566]
ЖЧ-2026 ўйинлари келишилган бўлиши мумкин [2189]
“Барселона” “Ал-Ҳилол”дан ҳужумчи сотиб олиши мумкин [2083]
«Реал» 2026/27 йилги мавсум учун тўқ яшил рангли меҳмон либосини намойиш этди (фото) [1875]













