Хабарингиз бор, куни кеча пойтахтимизда ўтказилаётган “CAFA U-15 championship” мусобақасида иштирок этаётган Тожикистон терма жамоаси мураббийи билан суҳбат ўтказган эдик.
Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, “CAFA U-15 championship” мусобақасининг 3-тури ниҳоясига етгач, Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи Воҳидуллоҳ Воҳидийнинг фикрлари билан қизиқдик.
- CAFA мусобақасининг минтақадаги футболнинг ривожланишидаги аҳамияти қандай деб ҳисоблайсиз?
- Авваламбор, мусобақанинг ўзига тўхталиб ўтсам. Бу турнир фақатгина бир-биримиз билан футбол ўйнаш эмас, балки янги дўстлар орттириш учун ҳам яхши имкониятдир. Хабарингиз бор, мусобақада қатнашаётган барча жамоалар битта меҳмонхонадан жой олганмиз. Майдондаги рақиблар билан меҳмонхона ошхонасида бирга овқатланамиз, турли мавзуда суҳбатлар қурамиз, ўйинлар ҳақида фикр алишамиз. Бу турнир бизга тақдим қилаётган ажойиб туйғудир. Ташкилий масалалар бўйича ҳам фақат ижобий фикрлар айтишим мумкин. Барча шароитлар иштирокчилар учун аъло даражада ташкил қилинган.
Энди саволингизга жавоб бериб ўтаман. Бу мусобақанинг марказий Осиё футболи ривожи учун аҳамияти жуда катта деб ҳисоблайман. 6та иштирокчи жамоалар ўзаро ўйинлар орқали жамоамизнинг камчиликларини ўрганяпмиз, ютуқларимизни кўздан кечиряпмиз. Машғулотлар жараёнида нималарга эътиборни кучайтириш кераклигини аниқлаб оляпмиз. Яна бир муҳим жиҳат ҳам борки, унга тўхталиб ўтмасдан илож йўқ. Турнир давомида ҳар бир жамоа мураббийлари янги иқтидорларни кашф қилмоқда. Хоҳлардимки, бундай турнирлар мунтазам ташкил қилиб борилса.
- Бу ёшдаги футболчилар учун натижа муҳим деб ўйлайсизми ёки ўйин амалиёти ва тажрибами?
- Бу турнирда бизнинг олдимизга қўйилган асосий вазифа бу ўйин амалиёти орқали тажриба оширишдир. Ушбу мусобақада орттирилган тажриба орқали футболчиларимиз каттароқ ёшдаги терма жамоа билан иштирок этадиган мусобақаларда ўзининг ижобий натижасини кўрсатишига ишонаман. Албатта ҳар бир жамоа сингари биз ҳам чемпион бўлишни, юртимизга ёруғ юз билан боришни истаймиз. Лекин бу бизнинг олдимизга қўйилган қатъий талаб эмас.
- Рақиб жамоалар ҳақида фикрларингиз билан ҳам ўртоқлашсангиз.
- Мусобақада иштирок этаётган ҳар бир жамоа бу бир алоҳида ўзига хослик деганидир. Рақибларни кучли-кучсизга ажратсангиз бу жамоангизнинг зарарига ишлаб қолиши мумкин. Шу сабабли ҳам қайсидир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман.
- Ҳозир Ўзбекистонда иссиқ ҳаво ҳарорати ҳукм сурмоқда. Бундай шароитда ўйнаш болаларга қийинчилик туғдирмаяптими?
- Афғонистонда футболчиларим билан ҳафтасига 3 маротаба 4 ярим соатдан машғулотлар олиб борамиз. Қолган пайтда болалар мактабга боришади, ўзларининг шахсий ишлари билан шуғулланишади. Ҳозир эса мусобақада ҳар куни машғулот ўтказмоқдамиз ҳамда ҳар 2 кунда майдонга тушяпмиз. Бунга қўшимча яна ўта иссиқ ҳаво шароити. Бу ўзининг таъсирини кўрсатмай қолмаяпти ва бир қатор ўйлаган режаларимизни ўйин давомида амалга ошира олмаяпмиз.
- Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил қилаётган мусобалар бўйича яна қандай ишларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблайсиз?
- Ҳозир ҳар 2 кунда майдонга тушишга мажбур бўляпмиз. Ташкилотчилардан кейинги мусобақаларда давомида ушбу схемани ўзгартириб, 2 кун дам, учинчи куни эса ўйин ўтказилишини сўраган бўлардим. Ҳозир ўйиндан сўнг тикланиш учун вақт етишмовчилиги юзага келмоқда. Яна бир таклифим, мусобақа регламентига ўзгартириш киритиб, иштирокчи футболчилар сонини 18 тадан 23 тага оширилишини сўраган бўлардим.
-Суҳбат учун ташаккур!
"Реал" Крооснинг ўрнини боса оладиган футболчини аниқлади [4989]
ЖЧ-2026 саралаш. Қатар - Ўзбекистон. Таркиблар аниқ [4885]
"Ливерпуль" билан ўйинда "Реал" ҳимоясида ким ўйнаши маълум бўлди [4746]
Роналду: "Португалия, раҳмат" [4629]
Рамос ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди - жавоб маълум [4007]
Рамос янги клубга ўтишга яқин турибди [3739]
Эндрик «Реал»дан Роналдонинг клубига ўтиши мумкин [3093]
Globe Soccer Awards: йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар эълон қилди [3016]