Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК янги раҳбарияти жамоа мухлислари учун яна бир хайрли ишга қўл урди. Бу ҳақда “Навбаҳор” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, Суперлиганинг 19-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан бошлаб, “лочин”лар ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга кириш чипталари арзонлаштирилди.
Яъни, 30 минг сўмлик чипта нархлари 20 минг сўмга туширилди. Энди “Навбаҳор” ўйинига тушадиган футбол ишқибозлари 4,5, 6, 7, 8,9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19 секторлар учун 15 минг, 2,3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган ҳар бир чипта ютуқли ҳисобланади. Мухлислар харид қилган чипталарига икки дона Smartfon телефонлари, клуб бренди остидаги футболкалар, соябонлар ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари туширилган тўплар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.
Мазкур ўйинни яқиндагина якунланган ЖЧ-2018 турнирида фаолият юритган Осиё қитъасининг энг етакчи рефериларидан бири, баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.
“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чипталар кеча, 26 июлдан сотувга чиқди. Мазкур баҳс 28 июль куни соат 20:00 да старт олади.
““Навбаҳор” ПФКнинг барча саъй-ҳаракатлари мухлисларга яхши ва қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. Севимли жамоангиз - “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватланг ҳамда махсус совғаларга эга бўлинг!”, дея ёзади клуб Матбуот котиби Улуғбек Умаров.
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4558]
ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [4365]
Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3667]
Моуриньо «Реал» ҳимоячисига эшикни кўрсатди [3263]
Альвареснинг трансфери «Барселона» футболчисига боғлиқ [3032]
Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2760]
АПЛда қизиқарли трансфер рекорди ўрнатилди [2317]
19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2281]
Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2145]













