Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака - Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс - Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб - Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел - Сеул
28/10 18:45 Насаф - Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

ОФК вакили CAFA U-15 мусобақаси ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ
Айни кунларда Тошкент шаҳрида 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан минтақа чемпионати ўтказилмоқда.    Аввалроқ, Тошкент U-16 ўсмирлар ўртасидаги МОФА чемпионатига ҳам мезбонлик қилган ва ушбу турнир юқори савияда ташкил этилган эди. Айни кунларда эса МОФАга аъзо мамлакатларнинг 15 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари навбатдаги мусобақада ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.     Нуфузли мусобақани юқори савияда ташкил этиш ташкилотчилар олдига қўйилган асосий мақсадлардан биридир. Шу боисдан бугун мусобақа ташкилий қўмитаси штаби жойлашган Тошкентдаги Ramada меҳмонхонасида ташкилий қўмита ҳамда мусобақага жалб этилган кўнгилли волонтёрлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Осиё Футбол Конфедерацияси Халқаро алоқалар департаменти бошлиғи Воҳид Кардани иштирок этди ва мусобақани юқори савияда ташкил этишга ҳиссасини қўшаётган ишчи гуруҳга ОФК номидан миннатдорчилигини билдирди.   Ҳар қандай мусобақанинг юқори савияда ўтиши аввало, ушбу мусобақада ишлаётган ташкилий қўмита ҳамда волонтёрлар меҳнатига боғлиқ. Бугунги кунда дунёда ўтказиладиган ҳар қандай йирик турнир волонтёрларсиз ташкил этилмайди. Улар мусобақада иштирок этувчи жамоалар билан, расмийлар ва бошқа меҳмонлар билан ишлаш, шунингдек, ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларда ташкилий қўмитага катта амалий ёрдам кўрсатишади. Буни учрашувда ОФК халқаро алоқалар департаменти бошлиғи Воҳид Кардани ҳам таъкидлаб ўтди.

“Тошкентда ўтказилган биринчи турнир ва айни кунларда ташкил этилган иккинчи мусобақада ҳам ташкилий қўмита аъзолари катта ҳажмдаги ишларни бажаришмоқда. Улар мусобақанинг яхши савияда ўтишида тинмай мехнат қилишмоқда. ОФК ҳамда шахсан ўз номимдан барчага, ташкилий қўмита ва волонтёрларга миннатдорчилик билдираман. Ушбу мусобақа юқори савияда давом этишига ва мухлис-у мутахассисларда янада яхшироқ таассурот уйғотишига ишонаман”, - деди Кардани.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:53, 28.07.2018.
Ўқилди: 2081 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик