“Ювентус” хавбеки Миралем Пьянич жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ижобий фикрларини билдириб ўтди.
“Роналду “Ювентус”га ўтганидан ҳамма хурсанд. Яна икки кундан кейин у “Юве” билан мавсум олди тайёргарликларни бошлайди. Ўйлайманки, “Ювентус” катта трансферни амалга оширди.
Жамоава Роналду бундан хурсанд, у албатта, “Ювентус”да ҳам “МЮ” ва“Реал”даги каби юксак даражада тўп суради.
Роналду кўп совринларни ютган, у жуда катта муваффақиятларга эришган футболчи. Роналду буюк футболчи, ишонамизки КриРо “Юве”га ҳам қўлдан келганча ёрдамини аямайди. У“Ювентус”га юксак чўққиларга эришиш учун келди”, – дейди Пьянич.