“CAFA U-15 championship 2018” мусобақаси доирасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси Тошкентда ташкилотга аъзо мамлакатлардаги 20 дан ортиқ ёш ҳакамлар учун семинар ўтказаяпти.
Мазкур семинар доирасида ҳакамлар ҳар куни бир маҳалдан назарий, бир маҳал жисмоний машғулотларда иштирок этиб, халқаро мусобақадаги тажрибаларини “CAFA U-15 championship 2018” мусобақасининг ўйинларига тайинланган ҳолда ошириб бормоқдалар.
Ҳакамлик семинарини ОФКнинг ўзбекистонлик собиқ ҳакамлари Владислав Цейтлин ва Валентин Коваленколар олиб бормоқдалар. Улар “CAFA U-15 championship 2018” ўйинларидаги ҳакамлик билан боғлиқ эпзодларни ҳар бир турдан кейин таҳлил қилиб, кейинги тур олдидан ҳакамлар билан ўз кўрсатмалари ва тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар.
Бугун мазкур семинарга Ўзбекистонда бўлиб турган Жаҳон чемпионати ҳаками баҳрайнлик Навоф Шуркуллонинг бригадаси ташриф буюрди. Шукрулло билан учрашув давомида ҳакамлар ушбу ҳакамнинг ҳозирга қадар кечган фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Жумладан, ёш ҳакамлар Шукруллога Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиш туйғуси нима эканлиги, бундай катта мусобақага боргандан кейин нималарга тайёр туриш кераклиги, мусобақадан кейин ўсишдан тўхтаб қолмаслик учун ҳакамларда нималар талаб қилиниши тўғрисида сўраб, ўзлари учун керакли саволларга жавоб олдилар. Ўз навбатида Шукрулло ҳам ўтган жаҳон чемпионатларидаги қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб бериб, ҳакамларга катта-катта мусобақалар аста-секинлик билан келишини, бунинг учун тинмай ўқиб ўрганиш, ҳакам ўзи учун ҳакам, ўзи учун мухлис, ўзи учун доктор бўлиши кераклигини айтиб, ўйинларга ҳакам қандай тайёргарлик кўриши кераклиги ҳақида гапириб берди.
"Ҳеч қачон ўйинга турли муносабатда бўлмаслик керак", - дейди Навоф Шукрулло ҳакамлар билан учрашувда. "Ҳеч қачон бу муҳим ўйин, бу осон ўйин деб майдонга тушмаслик керак. Бугун менга қийин бўлади, бугун менга осон бўлади деб ўйламаслик керак. Ўйинга муносабат бир ҳил бўлиш керак. Бугун мен фалон ишни қиламан, бугун менга фалон нарсалар бўлмаслиги керак демаслик керак. чунки, ўйин бу ўйин. Ўйин ҳамма ерда бир ҳил ўйналади"
Навоф Шукрулло ҳакамлар билан учрашувда ҳакамнинг ўйинларга тайёргарлиги ҳақида гапирар экан, унинг қандай овқатланиши, қандай ухлаши, ҳафтанинг ҳар бир кунида қандай жисмоний машқлар қилиши кераклиги ҳам ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб ҳакамларга маслаҳат берди.
Таъкидлаш керакки, Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига шу йили феврал ойида Умид Аҳмаджонов президент этиб сайланганидан бери МОФА 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида минтақа чемпионати, тарихда илк маротаба “Б” лицензиясига эга мураббийлар учун Мураббийлар семинари билан параллел равишда ташкил қилди.
22-31 июл кунлари бўлиб ўтаётган 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги МОФА чемпионатида ҳам худди шу амалиёт қўлланилаяпти. Тарихда илк маротаба CAFA Марказий Осиё давлатларидаги ёш ҳакамларни йиғиб, улар учун 11 кунлик ўқув-машғулот семинарини ташкил қилиб бераяпти. Ушбу семинарда Ўзбекистондан ташқари, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон мамлакатларидан 20 дан ортиқ ҳакамлар билим ва малакаларини ошираяптилар.
Қишда энг кўп кутилаётган трансферлар [4279]
"Реал" юлдузи "Ман Сити" таклифини рад этди [3732]
"Реал" ярим ҳимоячиси бўйича якуний қарорга келди [2505]
Остон Ўрунов Эрон Про лигасининг энг қимматбаҳо футболчиси деб топилди [2247]
«Барселона» раҳбарияти Фликнинг талабига рад жавобини берди [2242]
Ўзбекистонда 1 январдан “Futbol TV” канали ишга тушади [1970]
Мбаппе "Реал"да Роналдунинг натижасидан ўзиб кетди [1950]