“Рубин”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Янн Мвила “Сент-Этьен” билан шартномасини узайтирди.
28 ёшли футболчи янги шартномасига кўра “Сент-Этьен”да 2022 йилгача қолади.
Эслатиб ўтамиз, Мвила қишда “Рубин” билан шартномасини бекор қилиб “Сент-Этьен” сафига эркин агент сифатида қўшилганди.