"Пахтакор" бош мураббийи Тошкент дербиси арафасида беллашувдан нималар кутаётгани тўғрисида ўртоқлашди.
- Суперлига ўзининг энг қайноқ палласига кириб бормоқда. Олдиндаги ўйинда бизни супердерби, суперўйин ва суперочколар кутмоқда. Шу сабабли учрашув барча мухлислар учун жуда қизиқ саналиши табиий.
Биз ўйинга одатий тайёргарлик олиб боряпмиз. Ҳар бир беллашувга жиддий ҳозирлик кўриш талаб этилади. "Локомотив" билан учрашувлар кескин кечади. Биз буни биламиз ва шундай суръатдаги ўйинга тайёр бўлишга интиламиз. Ишқибозлардан стадионда бизни қўллаб-қувватлашни кутиб қоламиз.