Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларга бўлажак катта мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яратишда давом этади. Бугун асосан 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда.
Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.
30-31 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказган терма жамоамизга Вьетнам шаҳридаги халқаро мусобақада Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари рақиблик қилишади. Мусобақа 3 августдан 8 августгача давом этиб, унда жамоамиз 3 та ўйинда майдонга тушади. Мусобақа тақвимига кўра терма жамоамиз ўтказадиган ўйинлар жадвали:
3 август
Соат 14:30 Ўзбекистон – Уммон
5 август
Соат 14:30 Ўзбекистон – Фаластин
7 август
Соат 17:30 Вьетнам – Ўзбекистон
Изоҳ: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Вьетнамга йўл олаётган Олимпия терма жамоамиз таркиби билан қуйида танишишингиз мумкин:
Дарвозабонлар:
Ҳамраев Дилшод “Навбаҳор”
Каримов Сарвар “Қўкон-1912”
Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом “Насаф”
Абдуллаев Иброҳим “Сурхон”
Исмаилов Эргаш “Бухоро”
Ҳошимов Дониёр “Металлург”
Насруллаев Шерзод “Насаф”
Рустамов Ойбек “Қўкон-1912”
Ярим ҳимоячилар:
Исмоилов Аброрбек “Нефтчи”
Қодирқулов Санжар “Бунёдкор”
Азимов Сардор “Сўғдиёна”
Нуруллоев Суҳроб “Металлург”
Аҳмадов Жаҳонгир “Пахтакор”
Тўхтасинов Нурилло “Сўғдиёна”
Икромов Фарруҳ “Бунёдкор”
Абдуллаев Абдулла “Бунёдкор”
Йўлдошев Иброҳим “Металлург”
Қаҳрамонов Жавоҳир “Бухоро”
Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур “Шўртан”
Тўраев Акобир “Бухоро”