Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эктор Купер юртимизга 3 нафар ёрдамчи мураббийлар билан ташриф буюради

Баҳо:
+ | -

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилиши ҳақида футбол мухлисларига хабар бериб ўтган эдик. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер 6 август куни юртимизга 3 нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилда йирик халқаро мусобақа кутиб турибди. Эктор Куперга кейинги йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогига терма жамоамизни олиб бориш билан бирга, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг саралаш баҳсларида муваффақият қозониш вазифаси қўйилган.

Унга бу йўлда ёрдам берадиган 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу бош мураббий ассистентлари бўлишса, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний таёргарлик бўйича мураббий ёрдамчиси ҳисобланади. Эктор Купер фақатгина миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларидан мунтазам хабардор бўлиши учун юқорида номлари қайд этилган ёрдамчилар кўмаклашишади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:00, 02.08.2018.
Ўқилди: 8280 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.