Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Эктор Купер: Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга ваъда бераман

Баҳо:
+ | -

Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинди. Қуйида матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга мураббийнинг жавоблари билан танишишингиз мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоаси билан дастлаб қандай ишларни амалга оширасиз?

- Аввало футболчилар, футболга алоқадор инсонлар ҳамда ОАВ вакиллари билан танишаман, ички чемпионат ўйинларини кўраман. Яъни ишимни танишишдан бошлайман. Барча ислоҳотлар аста секинлик билан бошланади. Тезда мўъжизалар кутиш тўғри эмас. Ўз мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз.

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан неча йилга мўлжалланган шартнома имзоладингиз?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан 3+1 шаклида шартнома имзоладик. Менинг жавобгарлигим фақатгина миллий терма жамоа доирасида бўлади. Лекин бу бошқа ёшдаги терма жамоаларни кузатмайман, дегани эмас. Ўзбекистоннинг қолган терма жамоалари билан ҳамжиҳатликда ишлашга умид қиляпман.

- Юртимиз ҳамда ўзбек футболи ҳақида қандай тасаввурга эгасиз? Осиё кубогида Ўзбекистондан қандай натижа кутишимиз мумкин? 

- Ҳозирча футболчилар билан танишяпман. Албатта ижобий натижалар кўрсатишга ишончим бор. Акс ҳолатда сизнинг терма жамоангиз билан шартнома тузмасдим.

- Жаноб Купер Сиз Ўзбекистонда истиқомат қиласизми ёки маълум бир вақтлардагина юртимизга ташриф буюрасизми? Мураббийлик штабингиздан ўзбек мураббийлар ҳам жой олишадими?

- Мен Ўзбекистонда яшаб, терма жамоада иш олиб бораман.Орада  Испанияга ва Аргентинага бориб келиб туришим мумкин. Аммо асоий яшаш жойим Ўзбекистон бўлади. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бунинг учун уларга ташаккур билдириб ўтаман.

Маҳаллий мураббийларга келадиган бўлсак, терма жамоада ишлаш жараёнида улар билан маслаҳатлашишим мумкин. Буни вақт кўрсатади. Бу борада маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти билан танишмай туриб жавоб бера олмайман. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан уч нафар ёрдамчим жой олишини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар менга рақибларни ўрганиш, футболчиларни кузатиш ва бошқа жабҳаларда ёрдам беришади.

 - Ўйин фалсафангиз билан бўлишсангиз, футболчиларга қараб тактика танлайсизми ёки ўз тактикангизга мос футболчиларни танлайсизми? 

 - Менинг фалсафам футболчиларга қараб ўйин схемасини тузиш эмас, балки ўзим тўғри деб ҳисоблаган схемаларга ўйинчиларни мослаштириш ёки шунга мос кучли футболчиларни танлаб олишдир. 

- Нима сабабдан Ўзбекистон томонининг таклифига рози бўлдингиз?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома тузишимнинг асосий сабаби Ўзбекистон терма жамоасининг ўз олдига қўйган мақсадларидир. Яъни Осиё чемпионатидаги ижобий натижа ва азалий орзу бўлган жаҳон чемпионатига чиқиш.

- Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда бера оласизми?

- Жаҳон чемпионати 4 йилликнинг энг катта мусобақаси. Дунёдаги барча терма жамоалар ушбу мусобақада иштирок этиш учун катта ҳажмдаги иш олиб боришади. Футболда олдиндан натижани аниқ айтишнинг иложиси йўқ.  Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга  ваъда бераман. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:36, 06.08.2018.
Ўқилди: 4819 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3670]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2793]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1972]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1850]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1807]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1545]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1526]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1442]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1429]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1295]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.