Тажрибали ҳимоячи Лиссандро Лопес “Женоа” футболчисига айланди. Бу хақда клубнинг расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Шартнома шартлари ошкор қилинмади. 28 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер нарҳи 4 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Лопес “Бефика” сафида ўтказган эди.