Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Осиё ўйинларига йўл олган армия спортчиларига омад тилашди

Баҳо:
+ | -

9 август куни Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ХВИИИ Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун йўл олаётган 50 нафар Мудофаа вазирлиги спорт клуби спортчи ва 3 нафар мураббийларни кузатишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-маёр Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси раиси Умид Ахмаджонов, Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Ташматов иштирок этди ва мамлакатимиз шарафини жаҳон спорт аренасида ҳимоя қилиш учун йўл олаётган умидли спортчиларга муваффақиятлар тилашди.

Армия спортчилари ҳам Мудофаа вазирлиги раҳбариятига жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, кўрсатилаётган эътибор, кўникма ва маҳоратларини ошириш учун яратиб бераётган шароитлар учун миннатдорчилигини билдиришди.

Таъкидлаш керакки, бу йилги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон спортчиларининг 22 фоизини Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993йил 19мартда қабул қилинган Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказий ҳарбий спорт клуби (кейинчалик 2018 йилда Мудофаа вазирлиги Спорт клубига айлантирилган) юртимиз спортининг тараққий этишида ўз ўрнига эга.

2018йилда Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалари таркибида жаҳон чемпионатлари, Осиё биринчиликлари, дунё ва қитъа кубоги баҳслари, Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро мусобақалар ҳамда анъанавий хотира турнирларида иштирок этган Спорт клуби вакиллари бугунги кунга қадар жами 612 та медальга, улардан республика миқёсидаги баҳсларида 511 та, халқаро миқёсидаги мусобақаларда 101 медалига эгалик қилишган.

Олий тоифадаги спорт мактаби бўлмиш Спорт клубида 19 та спорт тури оммалашган. Бокс, баскетбол, кураш (эркин ва юнон-рум), ҳарбий-амалий спорт турлари ва ҳарбий-амалий якка курашлар (армрестлинг, қўл, универсал жанг ва пичоқ билан жанг қилиш спорт турлари), сувполоси, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, миллий кураш, енгил ва оғир атлетика, таэквондо, теннис, милтиқдан ва камондан ўқотиш, трамполин, самбо ҳамда регби каби спорт турлари шулар жумласидан.

Спорт клубининг мамлакатимиз терма жамоаларига юқори тоифали спортчиларни тайёрлашда ҳам алоҳида ўрни бор. Унинг спортчилари таркибидан 6 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 46 нафари халқаро тоифадаги спорт устаси.

2014 йилда Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ Ёзги Осиё ўйинларида мамлакатимиз терма жамоаси таркибига кирган Мудофаа вазирлиги Спорт клубининг 44 нафар спортчиси 10 та спорт тури бўйича иштирок этиб, 3 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медальини қўлга киритган эди.

2018 йилнинг август-сентябр ойларида Индонезиянинг Джакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказиладиган ХВИИИ Ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасидан жой олган 50 нафар Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси жами 11 та спорт тури бўйича иштирок этади. Улар жиу-житсу, кураш, бокс, таэквондо, енгил атлетика, каноэ ва байдаркада эшкак эшиш, оғир атлетика, дзюдо, отиш, теннис, трамполин каби спорт турларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Манба: www.mudofaa.uz
Киритилди: 15:55, 10.08.2018.
Ўқилди: 3521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.