Кириш Регистрация

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Хитойда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳамкорлари билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон спорт делегацияси XVIII Осиё ўйинлари давомида Хитойнинг «QIERTE Co. Ltd» компанияси томонидан тақдим этилган «PRES-JOG» бренди остидаги спорт экипировкаларидан фойдаланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси илк маротаба Осиё ўйинлари учун спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компания билан ҳомийлик асосида келишувга эришди. Одатда бундай шартномалар Олимпия ўйинлари учун имзоланарди.

Бу сафар эса қитъамизнинг тўрт йилликдаги энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш, ўз брендини мамлакатимиз спорт делегацияси орқали реклама қилиш истагида бўлган хорижий компаниялар етарлича топилди.

Узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг айнан Хитойнинг «PRES-JOG» бренди танланди. Бунда ҳар томонлама қулайлик, дизайн, мусобақа ўтказиладиган жой иқлими ва бошқа масалалар ҳам ҳисобга олинди. Қайд этиб ўтиш лозимки, компания томонидан саккизта спорт тури бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар учун махсус спорт кийимлари ҳам тайёрлаб берилди.

Куни кеча Хитойда мазкур ҳамкорлик юзасидан «PRES-JOG» брендининг тақдимоти ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан Бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди. Тадбир давомида икки томонлама ҳамкорликнинг келажак учун режалари, кейинги мусобақаларга ҳам ҳомийлик масалалари, ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳам келишувга эришиш, навбатдаги лойиҳаларнинг янада мукаммал кўринишга келиши бўйича фикрлар билдирилди. Ушбу ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи доирасида Тошкентда ҳам ана шундай тақдимот маросими ташкил қилиш режалаштирилди.

Катта тадбирда 3000 нафардан зиёд меҳмон қатнашди. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси либослари тақдимотидан ташқари мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган бошқа либослар ҳам намойиш этилди.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:01, 12.08.2018.
Ўқилди: 1831 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6620]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5420]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3622]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2726]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2392]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2352]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2341]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2235]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2168]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2076]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.