Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Ўзбекистонда спортчиларга иш ҳақи ва устамалар белгиланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

“Спортчи” лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ “Спортчи” лавозимига қабул қилиш учун қўйидаги талаблар қўйилади:

танлаган Олимпия спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб бориши ва спорт тадбирларида қатнашиши;

Республика олий спорт маҳорати мактаблари ёки ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг бирида шуғулланиши;

Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчи бўлиши;

танлаган Олимпия спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ёки спорт разрядларига эга бўлиши.

Бундан ташқари, низомга кўра “спортчи”ларга спорт мусобақаларида юқори ютуқларга эришганлик учун лавозим маошининг кўпи билан 50 фоизи миқдорида шахсий устамалар берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2017 йил 18 сентябрдаги қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида “спортчи” лавозими жорий этилган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:54, 13.08.2018.
Ўқилди: 2955 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.