Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Интервью. Сусо: «Милан»да ўйнаш мен учун фахр»

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Сусо Испаниянинг Марcа нашрига интервью бериб, суҳбат чоғида актуал мавзулар бўйича фикрларини билдириб ўтди.

***

- Бу таътилллар жуда узоқ чўзилди. Фаолиятимдаги энг узоғи десам ҳам бўлади. Ваҳоланки, жаҳон чемпионатига бормагандим. «МЮ»га қарши дастлабки ўйинимизни ёмон ўтказмадик. «Тоттенхэм» билан яхши ўйнаган бўлсакда, мағлубиятга учрадик. Ҳар ҳолда, ўсиш бор.

***

- Ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли, ҳаттоки, мавсумолди йиғинларда ҳам.

«Барселона»га қарши майдонга тушдик. Биз уларни яхши ўрганган эдик. Каталонияликлар сафида жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилар йўқ эди. Лекин «Барса»нинг кучи футболчиларида эмас, балки ўзига хос фалсафасида.

***

- Манчестерликлар дарвозасига урган голим? Рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳамиша ёқимли. Мавсум аввалигача ўзимизни ўнглаб олишимиз керак. Июлда оёқларимиз оғирлашиб қолганди. Италияда жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратишади.

Бу ерга келганимдаёқ фарқни сезганман. Айни пайт биз Испания ва Англиядан фарқли ўлароқ, тактика ва жисмоний тайёргарлик борасида машғулотлар ўтказяпмиз. Тўпсиз машқлар жуда кўп.

***

- Гаттузо футболчиларнинг ҳолати борасида жиддий қайғуради. Бу тайёргарликнинг энг қийин қисмларидан биридир. Мураббийимизда «Милан» ДНКси бор. У ўзимизга бўлган ишончни орттиришимизга ҳаракат қиляпти. Женнаро келганидан сўнг анча кучайдик.

***

- Олдинга интилишим керак, деярли 25 ёшга тўлдим. Голлар ва паслар бериш борасида кўрсаткичларим анча паст. Энди Гаттузо билан кўпроқ ишлашим лозим.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:54, 19.08.2018.
Ўқилди: 2909 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8047]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4647]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3492]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3485]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3119]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2540]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1870]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1810]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1733]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик