Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокларидан онлайн трансляция

Баҳо:
+ | -

Ушбу саҳифада ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид тезкор янгиликлардан хабардор бўлиб боришингиз мумкин бўлади.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ 

Теннис. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин покистонлик рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.

Эркин ва аёллар кураши. Давид Модзманашвили чорак финалда мўғулистонлик, Набира Есенбаева ҳиндистонлик, Даулетбике Яхшимуратова ҳам мўғулистонлик курашчиларга қарши гиламга чиқадилар. Спортчиларимизга омад!

Аёллар кураши. Даулетбике Яхшимуратова вьетнамлик рақибаси устидан 12:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Севара Ешмуратова япониялик спортчига 0:10 ҳисобида мағлуб бўлди. Набира Есенбаева илк жангида индонезиялик рақибини муддатидан олдин 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эркин кураш. Давид Модзманашвили индонезиялик рақиби устидан соф ғалабага эришди!

Теннис. Сабина Шарипова вьетнамлик рақибасини 7:5, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди.

Таэквондо бўйича баҳсларда техник танаффус эълон қилинди. Бироздан сўнг баҳслар давом эттирилади. Ниёз Пўлатов ва Нигора Турсунқулова ярим финал чиптаси учун кураш олиб борадилар.

Теннис. Сабина Шарипова биринчи сетда вьетнамлик Ксила Фодорни 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Теннис. Сабина Шарипова вьетнамлик рақибга қарши учрашувни бошламоқда.

Таэквондо. Ниёз Пўлатов осон бўлмаган жангда Хитой Тайпейи вакилидан 30:28 ҳисобида устун келди ва чорак финалга йўл олди.

Академик эшкак эшиш. Тўртталик баҳсларида иштирок этган ҳамюртларимиз маррага учинчи бўлиб етиб боришди ва кейинги босқичга йўл олишди.

Теннис. Нигина Абдураимова қозоғистонлик рақибасини 0:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

Таэквондо. Ниёз Пўлатов ҳам ғалаба билан бошлади. У илк жангида Хитой Тайпейидан ташриф буюрган рақибини 7:2 ҳисобида мағлуб этди.

Таэквондо. Динора Мамадибрагимова қозоғистонлик рақибга 16:17 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Теннис. Нигина Абдураимова қозоғистонлик рақибга қарши баҳсда ҳисобни тенглаштирди. Сетлар бўйича ҳисоб 1:1!

Ушу. ҲАМЮРТИМИЗ ДАРЬЯ ЛАТИШЕВА ТАУЛУ БАҲСЛАРИДА ИККИНЧИ НАТИЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ ВА КУМУШ МЕДАЛЬ СОҲИБАСИГА АЙЛАНДИ!

Таэквондо. Нигора Турсунқулова илк жангида гонконглик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Яхши, шундай давом этамиз!

Академик эшкак эшиш. Саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз финишга биринчи бўлиб етиб боришди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Теннис. Нигина Абдураимова қозоғистонлик Анна Данилинага қарши баҳс олиб бормоқда. Афсуски, у биринчи сетдан сўнг имкониятни бой бермоқда.

Ўқ отиш. Вадим Скороваров саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Бироздан сўнг у медаллар учун курашни бошлайди.

Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев ўз чиқишида учинчи кўрсаткични қайд этди ва кейинги босқичга йўл олди.

Бугун мусобақаларга киришадиган спортчиларимиз рўйхати:

Таэквондо WTF
Саралаш ва финал

-67 кг: Нигора Турсунқулова
-58 кг: Ниёз Пўлатов
-53 кг: Динара Мамадибрагимова

Эркин кураш
Саралаш ва финал

-125 кг: Давит Модзманашвили
-50 кг: Даулатбике Яхшимуратова
-53 кг: Севара Эшмуратова
-57 кг: Набира Эсанбоева

Ўқ отиш
Саралаш ва финал

-Скораваров Вадим
-Пардабоева Зайнаб
-Мамедова Сакина

Ушу

Латишева Д (Таулу, финал)

Ҳайдаров И (Нимчорак)
Раҳимов А (Нимчорак)

Спорт гимнастикаси
Саралаш (Брас, Индивидуал, Жамоавий)

Фокин А
Азимов А
Абдураҳимов Р
Абдусаматов Х
Ҳамроқулов А

Академик эшкак эшиш
Саккизталик ЛМ8+ 2000 м (саралаш) – 11:00-14:00

Яров А
Баҳриев Д
Мамбетназаров I
Хурсанов Д
Нажмиев Ш
Раҳимов О
Ҳакимов Ш
Усмонов З
Краснов А

Тўртталик М4х 2000 м (саралаш) – 11:00-14:00
Давронов У
Астанов Ф
Муҳаммедов А
Абдужабборов Ш

Теннис
Яккалик, 2-босқич

Денис Истомин
Санжар Файзиев
Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова

Жуфтлик, эркаклар, 1-босқич
Денис Истомин/Фаррух Дўстов
Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов

Жуфтлик, аёллар, 1-босқич
Ирода Тўлаганова/Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова/Оқгул Омонмуродова.

Киритилди: 12:37, 20.08.2018.
Ўқилди: 4715 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.