Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
AS нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг икки клуби “Атлетико” ва “Реал” футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Челси” футболчининг нарҳини маълум қилмади, бироқ футболчининг трансфер нарҳи тахминан 30 миллион евро бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Маркос Алонсо “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2010 йил асосий жамоа сафида битта ўйин ўтказган.