Индонезиядаги Осиё ўйинлари мусобақасининг юнон-рум кураш спорт тури бўйича иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Жаҳонгир Турдиев бронза медали учун кечган жангда имкониятни бой берди.
Турдиевда бронза медалини ютиш имконияти бор эди, аммо у қирғизистонлик рақиби Узур Жусепбековга қарши жангда ютқазиб қўйди ва шу тариқа медаль ола билмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги баҳсларда Рустам Ассакалов финалда жанг ўтказиб, кумуш медаль билан кифояланган эди.