Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Интервью. Тибо Куртуа: «Шу пайтгача клуб гербини ўпмагандим»

Баҳо:
+ | -

Муайян тортишувлардан кейин Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ниҳоят, «Челси» билан хайрлашиб, «Реал» сафига қўшилди.

У «Сантьяго Бернабеу»да ташкиллаштирилган расмий таништирув маросимидан сўнг махсус матбуот анжуманида иштирок этиб, жумладан, ўтиши сабабларини баён қилди.

ИЛК ҲИС-ТУЙҒУЛАР

- Дунёдаги энг яхши жамоа сафидан жой олганим билан фахрланаман. Ўта жиддий синовни катта иштиёқ билан қабул қилдим. Ҳозирда янги жамоадаги илк ўйинимни интиқ ҳолда кутяпман.

«МАДРИД»ГА МУХЛИСЛИК

- Ҳаммага маълум, болакайлар кичиклик пайтиёқ қайсидир жамоага кўнгил қўйишади. Мисол учун, мен Икер Касильяс туфайли айнан «Мадрид»га қизиққанман. Ёш кипернинг улкан масъулиятни ўз зиммасига олганидан ҳайратга тушгандим.

Унинг 2002 йилги ЧЛдан ўрин олган «Реал» - «Андерлехт» учрашувида кийган либосини ҳамон авайлаб асраяпман. Ўшанда 10 ёшли болакай эдим. Умуман, «Мадрид» вакилларидан мудом эсдалик совғалари олиб турганман. Бу клубга ҳеч қачон бефарқ қараган эмасман.

ТАКЛИФЛАР

- Агар ишончли ўйнасанг, «Реал» сенга албатта, эътибор қаратади. Ҳа, жуда кўп таклифлар олдим, айримлари моддий жиҳатдан манфаатлироқ эди. Бироқ оила аъзоларим ёнида бўлишни ихтиёр этдим. Ўзи «Мадрид» чорлови ҳар қандай шубҳани даф қилади - шу клубга талпинганингни сезмай қоласан.

РАҚОБАТ

- 2014 йили «Челси» сафига қайтганимда, ҳаммани битта савол ўйлантирганди: «Чехнинг муносабати қандай?» Мана, ҳозир у билан қадрдон дўстмиз. Дарвозабонлар учун бу жуда муҳим.

Қисқаси, янги жамоадошларим билан тил топишиб кетишимга шубҳа қилмайман, гарчи ким учундир жиддий рақобатчи саналсам-да. Мақсадим - «Реал»га ғалабалар ва совринларга эришиш йўлида ёрдам бериш.

РАҚАМ

- Қайси рақам остида ўйнашим ортиқча аҳамиятга эга эмас - буни жамоа раҳбарияти ҳал қилади. Асосийси - юксак даражада рақобат кўрсата олишим.

КАСИЛЬЯС ИБРАТИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 05:41, 23.08.2018.
Ўқилди: 6218 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.