Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо янги шартнома имзолашга яқин. Бундан ташқари, колумбиялик футболчи “зебралар” сафида фаолиятини сўнгига қадар қолишини ҳам билдирди. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport нашри хабар бермоқда. Яқин вақт ичида янги шартнома тузилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум у Италия чемпионатида 21 та учрашувда майдонга тушган.